Саддам Ҳусайннинг яқинлари Ироқнинг собиқ президентини судда ҳимоя қилиш учун янги адвокатлар гуруҳини ёллаганини маълум қилди.

Саддамнинг тўнғич қизига ҳуқуқий маслаҳатчилик қиладиган Абдул Ҳақ Аланий янги адвокатлар гуруҳига Америка, Европа, Осиё ва Арарб мамлакатдаридан ёлланган таниқли ҳиомячилар киришини айтди.
Ироқ ҳукуматидаги манбаларга кўра, Саддам ва унинг бир неча собиқ ёрдамчилари устидан суд 19 октябрда, конституция бўйича умумхалқ референдумидан бир неча кун ўтиб бошланади.
Ўтган ойда Саддамнинг оила аъзолари уни ҳимоя қилаётган адвокатлар гуруҳи хизматида воз кечганди. Саддамнинг яқинларига кўра, уларнинг асосий мақсади собиқ президентни ҳимоя қилиш эмас, балки бу ишдан фойдаланиб шуҳрат ва ном қозониш бўлган.