Ироқдан келган хабарларга кўра, жанггарилар Ироқ шимолидаги Киркук шаҳрини Байжидаги нефтни қайта ишлаш заводи билан боғлаб турадиган нефт қувурига ўт қўйган.

Шу ҳафтанинг бошида расмийлар, нефт корхоналарига ҳафтасига, ўртача ҳисобда 25 марта ҳужум қилинаётганини маълум қилган эди.
Айни пайтда, Ироқ ҳарбийлари ва полициясига қарши ҳужумлар ҳам давом этмоқда.
Бугун мамлакат бўйлаб камида 10 ироқлик аскар ва полициячи ўлдирилган.