Бугун Бесланликлар ўтган йилги террор ҳуружида қурбон бўлган 331 кишини хотирлаб бир дақиқа сукут сақлади.

Маҳаллий вақт билан соат 13.05 да қўнғироқлар бонг ура бошлади. ОВОЗ Бундан бир йил олдин, 3 сентябрда, айни шу вақтда чечен жанггарилари 1100дан ортиқ кишини гаровда ушлаб турган Бесландаги биринчи ўрта макатбда биринчи портлаш эшитилганди. Ичкарида яна портлашлар эшитилгач Россия хавфсизлик кучлари мактабга ҳужумни бошлаган эди.
Бугун Россия Президенти Владимир Путин Москвада бўлиб ўтган хавфсизлик кенгаши учрашувида бундай деди.
“Россия бошқа кўп мамлакатлар сингари террорчи ҳужумлар нишонига айланди. Афсуски, мамлакатимиз, бошқа мамлакатлар қатори, ҳар доим ҳам бу ҳужумларни самарали бартараф эта олиш, террорчи ҳужумларни олдиндан кўра олиш ва уларнинг олдини олишга қодир эмас”, - деди Путин.
Беслан мактаби гаровга олинишининг бир йиллиги охирги уч кун давомида ўтказилмоқда. Бугунги маросимда 30 мингга яқин одам қатнашди.
Қурбонлар яқинлари Россия ҳукуматини бўҳронни ҳал этишда ҳатоликларга йўл қўйганликда айбламоқда. Уларга кўра, қурбонлар сонининг юқорилигида Россия қўшинлари айбдор.
Жума куни, Кремлда Россия Президенти Владимир Путин фожеа қурбонларининг яқинлари билан учрашиб, воқеа тўлиқ тергов қилинишини ваъда қилди. Бугун Путин Россия бош прокурорига Бесланга тергов гуруҳини юборишни ва қурбонлар яқинлари билдираётган хавотирларни текширишни буюрди.