Бугун Ироқ ҳукумати расмийси собиқ президент Саддам Ҳусайн устидан оммавий қатл ўтказганликда айбланиб, ўткизиладиган суд 19 октябр кунига белгиланганини маълум қилди.

Ҳукумат расмийси Лейт Каббанинг айтишича, Саддам 143 одамни ўлдирганликда айбланмоқда. Шунингдек, унинг 7 нафар сафдоши ҳам суд қилинади. Унинг сафдошлари орасида туғишган акаси ва собиқ вице-президент Таха Яссин Рамадан ҳам бор.