Россия Президенти Путин Москва шаҳрида Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев бошчилигидаги делегация билан учрашиб, музокара олиб бормоқда.

Бугун музокаранинг иккинчи куни ва бунда, асосий эътибор, икки томонлама алоқаларни, айниқса, иқтисодий алоқаларни кучайтиришга қаратилди.
Президент Путинга кўра, Россия Қирғизистонни ўзига стратегик ҳамкор ва иттифоқдош, деб билади. Айни музокаралар натижаси ўлароқ бугун икки давлат молия вазирлари бир қатор ҳужжжатлар имзолади. Булардан асосийси, Россия Қирғизистонга берган қарзларни тартибга солиш хусусидадир.
Айни сафар Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиевнинг президент сифатидаги илк расмий сафаридир.