Европа Иттифоқи ҳамда Хитой хитой текстил товарларини Европа бозорларига киритиш бўйича ҳужжат имзоланди.

Бугун Европа Иттифоқи расмийси Франсуаза Ле Бэйлнинг хабар қилишича, Еврокенгаш аъзоси Петер Манделсон ва Хитой халқ республикаси савдо вазири Бо Силай Пекинда бошланган саммитда Хитой текстилига тегишли бўлган 75 миллион кўринишдаги кийим-кечакни Европа бозорларига олиб кириш тўғрисида ҳужжат имзолаган.
Пекинда Хитой ва Европа Иттифоқи доирасида бўлиб ўтаётган саммитда Британия Бош вазири Тони Блэр келгусида бу борада туғилиши мумкин бўлган ҳар қандай зидфикрлиликка барҳам беришга тайёрлигини билдирди.
“Ўртадаги ўзаро савдо муносабатлари ривожланиб бориши билан текстил товарлар борасида туғилгани каби тушунмовчиликлар пайдо бўлиши мумкин. Энг муҳими, бу тушунмовчиликларни енгиб ўтиш ва Хитой ҳамда Европа ўртасидаги савдо муносабатларини ривожлантиришдир”, - деди Британия Бош вазири Тони Блэр.