АҚШнинг довулга учраган Янги Орлеан шаҳрида омон қолганлардан шаҳарни тарк этиш сўралмоқда.

Шаҳар деярли тўла сувга ғарқ бўлган. Ҳукумат томонидан айтилаётган тахминий маълумотларга кўра, мингга яқин одам нобуд бўлган бўлиши мумкин. Миллионга яқин одам эса ўз уйларини тарк этди.
Эслатиш мумкин, Катрина довули АҚШ нинг уч штати Луизиана, Алабама ва Миссиссипи штатига ёпирилди. 350 мингдан ортиқ уй вайрон бўлди. Ҳозирги тахминларга кўра, кўрилган умумий зарар миллиард долларга етган.
Довулдан жабр кўрган маҳаллий ҳукумат ва аҳоли федерал ҳукуматни вақтида ёрдам кўрсата олмаганликда айбламоқда. Президент Буш эса бугун Янги Орлеанга иккинчи бор сафар билан жўнаб кетди.