Покистон яна 9 ярим минг аскарни Афғонистон билан чегара ҳудудига жойлаштирди.

Бундан мақсад Афғонистонда 18 сентябрга белгиланган умумхалқ сайлови хавфсизлигини таъминлаш, деб изоҳланмоқда. Покистон ҳарбий қўмондонлиги вакили Шавкат Султонга кўра, 28 август куни Исломободда Покистон, Афғонистон ва АҚШ ҳарбийлари учрашиб, Афғонистондаги сайлов хавфсизлиги масаласини муҳокама қилган ва шундай қарорга келган эди. Шу тариқа Покистоннинг Афғонистон билан чегарасидаги ҳарбийлари сони 80 мингга етди.