Украина Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзовнинг Украинага сафари қолдирилди.

Ташқи ишлар вазирилиги расмийси сафар қачонга қолдирилгани ва нега қолдирилгани ҳақида маълумот бермади.
Туркманбоши Ниёзов 8 сентябр куни уч кунлик сафар билан Украинага бориши керак эди. Шу вақтга қадар Ниёзов бир неча бор бу давлатга боришни режалаштирган, аммо, ҳар гал сафар қолдириб келинмоқда.
Украина Туркманистон газига муҳтож, у йиллик эҳтиёждаги газнинг деярли ярмини шу мамлакатдан сотиб олади.