Бугун Қозоғистонннинг иқтидордаги “Ўтан” партияси декабр ойида ўтказиладиган президентлик сайловларига Нурсултон Назарбоевни номзод сифатида кўрсатди.

Назарбоев Қозоғистонни 16 йилдан бери бошқариб келмоқда. У 2012 йилгача жон бошига мамлакат ички ялпи маҳсулоти миқдорини икки ярим баробарга оширишни ваъда қилди.
Мухолифат вакиллари Назарбоевни коррупцияда ҳамда иқтисодий ва демократик ислоҳотларни амалга оширишда панда берганликда айблаб келмоқда.
Бугун “Ўтан” партияси йиғилишида қилган чиқишида, Назарбоев қўшни мамлакатлардаги нобарқарорликдан огоҳлантирди. Афтидан у Қирғизистон ва Ўзбекистонда рўй берган нотинчликларни назарда тутган.