Ироқ ҳукумат хавфсизлик кучлари Бағдоддаги халқаро аэропортда хавфсизликни таъминлаш ишларини ўз назоратига олди.

Бу ишни шартнома бўйича амалга оширган Британиянинг Глобал Стратежис Груп ширкати Ироқ ҳукумати бир неча ой давомида бажарилган иш учун ҳақ тўламагани туфайли бугун эрталаб аэропортни ёпиб қўйган эди.
Ироқнинг муваққат транспорт вазири Исмат Амир мазкур масала Ироқ суверенитетига оид масала экани ва ҳеч кимнинг аэропортни ёпишга ҳаққи йўқлигиги баён қилди.
Амирнинг таъкидлашича, Британия ширкати билан иш ҳақи борасидаги келишмовчиликлар пайшанба куни ҳал этилган. Ироқ расмийсига кўра, ҳукумат қўшинлари аэрпортдаги вазиятни ўз назоратига олган.