Ироқнинг шимоли шарқидаги Тал Афар шаҳрида Ироқ ва АҚШ ҳарбийлари исёнчиларнинг қаттиқ ҳужумига учради.

Ироқ Мудофаа вазири Садоун Дулаймийнинг айтишича, тўқнашувда тахминан 150 га яқин исёнчи ўлдирилган. Шунингдек у, 5 нафар Ироқ аскари ҳам ўлдирилганини маълум қилди.
Кеча оқшом Ироқ Бош вазири Иброҳим Жаафарий Тал Афар шаҳрида исёнчиларга барҳам бериш ҳаракатлари бошлангани туфайли бу ерда қонли тўқнашувлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.
АҚШ ҳарбийларига кўра, Сурия билан чегарада жойлашган Тал Афар шаҳри Ироққа хориждан келаётган жанггари гуруҳлар қўниб ўтувчи масканга айланган эди.