Бугун Афғонистон Мудофаа вазирига суиқасд уюштирилди.

Вазирликнинг матбуот вакили генерал Муҳаммад Зоҳир Азимийга кўра, ҳужум пайтида ҳеч ким жароҳат олмаган.
Бир қуролланган шахс Мудофаа вазири Абдул Раҳим Вардакнинг кортежига қарата ўт очди. Вазир аэропортга кетаётган ва қуролланган исёнчи ўқ уза бошлаган вақтда йўлдан ўтиб бўлган эди.
Айни вақтда Кобул шимолидаги Ранжшир водийсида бир вертолёт қулаб тушгани хабар қилинди. Бу ерда афғон расмийлари марҳум Аҳмад Шоҳ Мақсуд хотирасига бағишланган маросимда қатнашаётган эди. Вертолётда ҳарбий қўшинлар раҳбари генерал Бисмиллаҳ Хон бор эди. У жароҳатланмади.
Ҳалокат сабаби эса ҳозирча номаълум.