Саудия Арабистони Қироли Абдулла ўз фуқароларидан қўлини ўпмасликларини сўради.

Қитрол Абдулланинг айтишича¸ фақат ота-оналарнинг қўлларини ўпиш мумкин. У Жиддадаги Ал-Салом саройида шаҳзодалар¸ ҳукумат расмийлари ва аҳоли вакиллари билан учрашганида¸ бировни қўлини ўпиш шариъат қонунларига ҳам¸ саудияликлар урф-одатларига ҳам зид эканлигини таъкидлади.
Қирол Абдулла жорий йилнинг биринчи августида Қирол Фаҳд вафот этганидан кейин Саудия Арабистони қироли тахтини эгаллади.