Минглаб Ироқ аскарлари АҚШ кучлари ëрдамида мамлакатнинг Сурия билан чегарадош ҳудудларида исëнчиларга қарши кенг қамровли ҳарбий амалиëтларни давом эттирмоқда.

АҚШ ҳарбий кучлари қўмондонлигининг айтишича¸ чегара ҳудудидаги Тал Афар шаҳри хорижий жанггариларнинг Ироқдаги қароргоҳига айланган.
АҚШ кучлари шунингдек¸ Ироқ хавфсизлик кучлари билан бирга Анбар вилоятининг ғарбидаги Рутбаҳ шаҳрида Ал-Қайда қароргоҳи деб¸ гумон қилинган ҳудудга ҳужум бошлади.
Бошқа бир хабарга кўра¸ бугун Бағдод шимолидаги Самарра шаҳрида йўл бўйида юз берган портлаш оқибатида АҚШнинг бир аскари ҳалок бўлган ва икки аскари жароҳатланган.
Мамлакат жанубидаги Басра шаҳри яқинида Британиянинг бир аскари ҳалок бўлган ва уч аскари яраланган.