Италия аппеляция суди шу йил 21 июл куни Лондондаги транспорт тизимида портлашга алоқадорликда айбланаётган Ҳамди Иссакни Британияга экстрадиция қилишга ҳукм қилди.

Асли эфиопиялик ва яна Усмон Ҳусайн номи билан танилган Ҳамди Иссак Рим шаҳрида қўлга олинган.
У 21 июл куни — Лондон мертросидаги портлашлардан икки ҳафта ўтиб — шаҳар транспортида содир этилган портлашга алоқадорликда гумон қилинаяпти. Бу портлашда ҳеч ким қурбон бўлмаган, аммо, икки ҳафта муқаддам портлашларда 50 одамини қурбон берган шаҳарда яна ваҳима кўтарилган эди.
Хамди Иссак портлашга алоқадорлигини бўйнига олди ва бундан мақсад одамларни ўлдириш эмас, балки уларни ваҳимага солиш эканлигини айтди.