Бу фуқаролар Андижондаги 13 май кунги воқеалар пайти Ўзбекистондан Қирғизистон жанубига қочиб ўтишган эди. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг миграция департаменти бошлиғи Зафар Ҳакимовнинг мамлакат бош прокурори Азимбек Бекназаров сўзларига таяниб айтишича, Ош хибсхонасидан озод этилган бу фуқароларга БМТ қочқин мақомини берган ва улар яқин орада Финляндия, Холландия ва Швецияга юборилади. Аввалроқ Қирғизистон 400 нафар ўзбек қочқинига Руминияга ўтишга рухсат берган эди. Бошқа ўзбек фуқаролари ҳали ҳам Ош хибсхонасида қолмоқда. Ўзбекистон улар экстрадиция қилинишини Бишкек ҳукуматида сўрамоқда.