Озарбайжоннинг мухолифатдаги “Мусават” партиясига кўра¸ Украинанинг “зарғалдоғ инқилоби” етакчиси “Пора” ëшлар ҳаракати раҳбарини Бакуга киришига рухсат берилмади.

“Мусават” партияси раҳбари Исо Қамбарнинг айтишича¸ пойтахт Бакуда ўтказиладиган сиëсий анжуманда қатнашишни режалаштирган Украинанинг “Пора” ëшлар ҳаракати раҳбари Сергий Евтушенко жума куни тунда учқичда Украинага қайтариб юборилган. Аммо Баку аэропорти расмийлари Евтушенконинг Озарбайжон пойтахтига келгани ҳақидаги хабарни рад этмоқда.