Вилнюс расмийлари Литвада ҳалокатга учраган Россия ҳарбий самолёти учувчисини Москвага қайтаришдан бош тортмоқда.

Су-27 русумли ҳарбий учқич ўтган пайшанба куни Вилнюсдан 190 километр шимолда жойлашган Полксиайи қишлоғида қулаган эди.
Ҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум қолмоқда.
Литвалик терговчилар бугун самолётнинг парчаларини йиғишни бошлади. Самолёт қолдиқлари орасида ҳаво-ҳаво русумли ракеталар борлиги айтилмоқда.
Литва прокуратураси россиялик учувчи Валерий Трояновни халқаро учиш қоидаларини бузганликда гумон қилмоқда.
Самолёт Санкт-Петербургдан Калининград вилоятига учиб кетаётганда қулаган.