БМТнинг Халқаро ядровий энергия агентлиги душанба куни Эроннинг ядровий дастури бўйича музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда.

АҚШ, Британия, Франция ва Германиянинг бу масалани БМТнинг хавфсизлик кенгашига ошириши кутилмоқда.
Шанба куни Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод БМТ Бош ассамблеяси олдида қилган чиқишида Эроннинг ядро ишлаб чиқариш, жумладан, тинч йулларда уранни бойитиш амалиётларини давом эттиришга ҳақли эканини таъкидлади.
Эрон етакчисининг баёнотини Ғарб раҳбарлари танқид қилди. Хусусан, Британия ташқи ишлар вазири Жэк Стро БиБиСига берган интервьюсида Аҳмадийнажоднинг сўзларидан хафсаласи пир бўлганини айтди.
Ғарб мамлакатлари Эрон ўзининг ядровий дастуридан оммавий қирғин қуролларини ишлаб чиқишда фойдаланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда. Теҳрон ядровий қурол ишлаб чиқариш ниятида эмаслигини таъкидламоқда.