Бугун Афғонистоннинг Кобул шаҳрида сайлов варақаларини санаш бошланди.

Қандаҳор¸ Каписа ва Пактиë вилоятларида овозларни санаш иши техник ва ҳавфсизлик нуқтаи назаридан ҳануз бошлангани йўқ.
Афғонистон парламенти ва маҳаллий кенгашларга сайловлар ўтган якшанба куни бўлиб ўтган эди.
Сайлов натижалари октябр ойи бошларида эълон қилиниши кутилмоқда.
Афғонистон президенти Ҳомид Қарзай келажакдаги парламент ҳақида мана буларни айтди:
"Мен келажакда долзарб ислохотларни амалга оширишга қодир¸ кучли парламент бўлишини ҳис қиляпман. Ҳалқ намоëндалари менга ëрдам беришлари ва мени йўналтиришлари керак.
Ҳукумат назорат остида бўлмоғи зарур. Токи ҳар бир вазир ҳар он жавобгарликка тортилишини билиб турсин".