Қамоқда сақланаëтган россиялик корчалон Михаил Ходорковскийга адвокат билан учрашишга руҳсат берилмади.

Ходорковскийнинг адвокати Генрих Падвага кўра учрашувга руҳсат берилмагани қонунга зид бўлган.
Падва бугун касалхонадан чиқди ва пайшанба куни Москва шаҳар судининг мажлисида қатнашишини билдирди.
Суд мажлиси Ҳодорковский ва унинг ҳамкасби Платон Лебедевнинг шикоят аризасини кўриб чиқади.
ЮКОС нефт ширкатининг собиқ соҳиби¸ миллиардер Ходорковский солиқ тўламаганликда айбланиб 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.