Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонов ўз мамлакати ҳудудида ҳеч қачон АҚШ ҳарбий базаси бўлмаслигини таъкидлади.

АҚШ ҳарбий контингенти шу йилнинг охиригача Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятидаги ҳаво базасидан чиқиб кетиши керак.
Ўтган ҳафта Рахмонов етакчилигидаги партиянинг мулозими Ўзбекистондан чиқиб кетаётган Америка ҳарбийлари Тожикистонга жойлаштирилиши мумкинлигига ишора қилган эди.
Лекин бугун Итар-Тасс ахборот агентлиги Раҳмоновнинг сўзларига асосланиб, АҚШ ҳарбий базаси Тожикистонга жойлаштирилиши эҳтимолларини инкор этди.
АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция кучлари Тожикистондаги базалардан фойдаланади, бироқ у ердаги контингент жуда кичик ва асосан француз ҳарбийларидан иборат.