Тошкентда Андижон воқеаларини уюштирганликда айбланаётган 15 киши, жумладан, 3 Қирғизистон фуқароси устидан маҳкама давом этди.

Олий судда ўтказилаётган маҳкаманинг тўртинчи кунида ҳам айбланувчилар, ўзларининг тақиқланган исломий ҳаракат аъзолари экани ва Ўзбекистон ҳукуматини ағдаришни мақсад қилганига иқрор бўлиб, қўйилаётган айбловларни бўйнига олишни давом эттирди. Бугунги суд мажлисида айбланувчилар ўзларига нисбатан қийноқлар қўлланилаётгани борасидаги инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг иддаоларини инкор этди.
Андижондаги исённинг куч билан бостирилиши натижасида, расмий маълумотларга кўра 187 киши, асосан исломий экстремистлар ҳалок бўлган.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари эса расмий маълумотларни инкор этиб, ҳукумат юзлаб одмаларни, асосан тинч аҳолини ўлдирганини таъкидламоқда.