Толибон жанггарилари ўтган тунда Афғонистон жануби-шарқидаги Хўст вилояти Алишинг туман полиция бошқармаси ва туман қамоқхонасига ҳужум қилгани опқибатида икки киши ҳалок бўлди.

Полициянинг билдиришича¸ тўқнашув жараëнида бир жанггари ҳамда бир маҳбус ҳалок бўлган¸ икки нафар аскар жароҳатланган.
Афғонистон ҳукумат расмийлари Покистон билан чегарадош Хўст вилоятига қўшни мамлакатдан ўтиб ҳужум қилаëтган жанггариларни айбламоқда. Покистон эса бундай иддаоларни рад қилимоқда.