Украинанинг яқинда тайинланган Бош вазири Юрий Ехануров сешанба куни ҳукуматнинг янги аъзоларини эълон қилишини билдирди.

Ехануровнинг айтишича¸ 27 сентябр куни кечга яқин янги тайинланган вазирлар номлари эълон қилинади¸ бўш қолган ўринлар ҳафта охирига қадар тўлдирилади. Ехануров ўтган пайшанба куни собиқ Бош вазир Юлия Тимошенко ўрнини эгаллаган эди. Тимошеко ҳукумати жорий ой бошларида тарқатиб юборилган эди.