Исроил Бош вазири Ариел Шарон Ғазо минтақасидан отилган ракеталарга жавобан фаластинлик жанггариларга қарши барча керакли чоралар кўришга бўйруқ берганини маълум қилди.

“Ғазо минтақаси ва ғарбий Негев аҳоли пунктларидаги отишмалар тўхтатилиши керак. Бунинг учун биз барча керакли чораларни кўрамиз. Менинг бўйруғимга биноан террорчи ташкилотлар¸ уларнинг жиҳозлари ва яширинган жойларига ҳаводан зарба бериш давом этади”¸ - деди Исроил Бош вазири.
Бугун Исроил кучларининг Ғазо минтақасида “Ҳамас” гуруҳига қарши амалга оширилган ҳаво ҳужумлари оқибатида тақрибан 20 нафар фаластинлик жароҳатланди.