Россия қўшинлари, жумладан атом сув ости кемаси кейинги ойида Ҳиндистон билан ўтказиладиган қўшма ҳарбий машқларда иштирок этади.

Россия мудофаа вазири Сергей Иванов қўшма машқлар октябр ойи ўрталарида Ҳинд Океанида ўтказилишини маълум қилди.
Август ойида Россия Ҳитой билан биринчи марта 10 минг қўшин иштирокидаги ҳарбий машқларни ўтказган эди.
Шунингдек, ўтган ҳафта Россия ва Ўзбекистон қўшма ҳарбий машқлари ўтказилди.