Россия президенти Владимир Путин федерал радио ва телеканаллар орқали бевосита эфирга чиқиб, фуқароларнинг саволларига жавоб берди.

Ҳозирга қадар президент Путинга бир миллиондан ортиқ фуқаро мурожаат қилгани хабар қилинмоқда. Хусусан, Россия иқтисодиёти ҳақида шундай деди:
“Сўнгги йиллар давомида Россия иқтисоди йилига тахминан 7 фоизга ўсмоқда. Бу кўплаб ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар кўрсаткичидан анча баланд. Албатта, биз мутлақ етакчи эмасмиз, аммо, етакчи давлатлар сафидамиз”.
Шунингдек, президент Путин учинчи муддат президентликка номзодининг қўйилиши, Россия ҳарбий кучлари, Чеченистон масаласи, мамлакатдаги этник зиддиятлар ва бошқа масалалардаги саволларга жавоб берди.