Афғонистон Ички ишлар вазири Али Аҳмад Жалолий истеъфо беришини маълум қилди.

Бундан бироз муқаддам Жалолий ва президент Хамид Карзай ўртасида маҳаллий кадрларни тайинлаш масаласида гап қочгани ҳақида хабар қилинган эди. Хабарларга кўра, бундан ташқари Аҳмад Жалолий айрим давлат амалдорларини наркотиклар савдосига алоқадорликда айблаган.
Афғонистон ички ишлар вазири Жалолийнинг матбуот вакили Карэн Раҳимийга кўра эса, вазир ўз лавзимини шахсий сабабларга кўра тарк этмоқда.