Ўзбекистон президенти Ислом Каримов АҚШ Давлат котибининг Европа ва Евроосиё масалалари бўйича ёрдамчиси Даниэл Фрид билан учрашди.

Учрашувда, асосан Ўзбекистон ва Америка қўшма штатлари ҳамкорлигининг ҳозирги вазияти ва келгусидаги истиқболлари масаласи муҳокама этилди.
Учрашувда муҳокама этилган бошқа масалалар ҳақида ҳозирча бошқа маълумот берилгани йўқ.