Европарламент Туркия билан божхона бирлиги тўғрисидаги шартномани ратификация қилишни бошқа кунга қолдирди.

Европа парламентининг 311 депутати шартномани қўллаб қувватлаган, 285 депутат эса қарши овоз берган. Консерватив фракция вакиллари, Туркияни божхона иттифоқига қўшишдан олдин, расмий Анкара Қибрис масаласидаги мавқеини ўзгартириши кераклигини айтишган. Туркия ҳали ҳам Европа Иттифоқига қабул қилинган Қибрис юнон томонини тан олмаган. Еврокомиссия аъзоси, Иттифоққа қўшилиши кутилаётган давлатлар билан музокаралар мувофиқлаштирувчиси Олли Рен бу ҳақда шундай деди;
"Европа Иттифоқи таркибига кирувчи барча давлатларни тан олиш, Иттифоққа аъзо бўлишликнинг муҳим талабларидан бири. Шундан келиб чиққан холда, Туркия Европа Иттифоқига кирувчи барча давлатлар билан муносабатларни яхшилаши лозим", - деди Олли Рен.
Европа парламентининг бугунги қарори Туркия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги аъзолик сўзлашувлари муддатига таъсир қилмайди. Бу сўзлашувлар 3 октабрда бошланиши кутилмоқда.