Фаластин мухторияти парламенти Аҳмад Қурей ҳукуматининг истеъфосини талаб қилди.

Парламент таъкидича, амалдаги ҳукумат Исроил қўшинлари чиқиб кетганидан сўнг Ғазо минтақасида тартиб ўрнатишга қодир эмас. Парламент депутатлари мухторият етакчиси Маҳмуд Аббосни янги ҳукумат тузишга чақирди.
Айни масалалар кўрилаётган йиғилиш чоғида ўнлаб полициячилар парламент биносига бостириб кирди ва “Хамас” гуруҳи зулмларига барҳам беришни талаб қилди.
Кеча “Хамас” гуруҳи жанггарилари ва полициячилар ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 3 одам нобуд бўлди, 50 одам жароҳатланди.