Ҳиндистон ва Покистон икки давлат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни илгари суришни кўзлаган махсус гуруҳ ишини қайта тиклади.

Бу — ядровий қурол рақобатчиси бўлган икки давлат ўртасидаги ўзаро тинч ҳамкорлик муносабатларни ўрнатиш жараёнининг бир қисмидир.
Махсус ҳайъат вакиллари 1989 йилдан буён бугун илк бор қайта учрашдилар. Эслатиш мумкин, икки давлат ўртасида ўзаро тинчлик шартномаси ўтган йили январ ойида имзоланган эди. Бироқ, уларнинг ўртасида низоли масала бўлиб турган Кашмир муаммоси ечими томон жиддий силжиш бўлмагани эътироф этилмоқда.