Афғонистон президенти Хомид Карзай бугун жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилиб, унинг мамлакатини ташлаб қўймасликка чақирди.

Карзай халқаро ҳамжамият Афғонистонга яна кўп йиллар давомида ёрдам бериши керак, деб таъкидлади.
Афғонистон президенти ҳозир Францияда. У Президент Жак Ширак, Франция Бош вазири ва Мудофаа вазирлари билан учрашди.
Айни вақтда, НАТО Бош котиби Яп де Хооп Схеффер Кобулда туриб, НАТО иттифоқи яна 600 нафар махсус қўшинни Афғонистонга киритишни мўлжаллаётганини маълум қилди.
Бу қўшин киритиладиган бўлса, Афғонистондаги НАТО Иттифоқи тинчликпарвар кучлари сони 15 минг нафарга етиши мумкин.