Тожикистон олий суди мухолиф демократик партия етакчиси Муҳаммадрўзи Искандаровни 23 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Мамлакат ҳукумати уни бир қатор оғир жиноятлар, хусусан, терроризмда айблаган эди.
Дастлаб Искандаров 2004 йилнинг декабр ойида Москва аэропортида Тожикистон сўрови билан ҳибсга олинган, аммо, айбдорлигини тасдиқловчи далиллар йўқлиги боис қўйиб юборилган эди. Сал сўнгра у Душанбеда қўлга олинди.
Тожикистон социал-демократлар гуруҳи Муҳаммадрўзи Искандаров устидан бўлган суд жараёнини “сиёсий буюртма” деб баҳоламоқда.