Лондонда Россия президенти Путин ва Британия Бош вазири Тони Блэр ўртасида музокара бўлиб ўтди.

Музокара бош мавзуи - икки томонлама ҳамкорлик масаласидир. Шунингдек, россиялик фуқаролар учун Европа Иттифоқи мамлакатларига кириш-чиқишда виза тартибини енгиллаштириш масалалари ҳам муҳокама этилди.
Президент Путин учрашувдан сўнг бу музокаралардан кўнгли тўлганини айтиб, бундай деди:
“Ҳар икки томон ҳам глобал миқёсдаги таҳдид, хусусан, терроризм таҳдидини яхши тушунамиз. Россия томони олий даражадаги ушбу учрашув муҳокамаси ва унинг натижасини жуда қониқарли, деб ҳисоблайди. Биз очиқ музокара, айниқса, террорга қарши кураш масаласида айни учрашув чоғида амин бўлганимиз очиқлик учун, албатта, Британия томонига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”, - деди Россия президенти Владимир Путин.