Америка олимлари 1918 йилда миллионлаб одамларни ҳаётдан олиб кетган грипп эпидемиясини қўзғаган вирусни тиклашга муваффақ бўлди.

АҚШнинг Жоржия штати, Атланта шаҳрида иш олиб бораётган ҳукумат гуруҳи экспертларининг маълум қилишича, шу орқали ер юзига хавф солиб, Жанубий-шарқий Осиёдан тарқалиб келаётган “парранда гриппи”нинг олдини олишга ҳаракат қилинмоқда.
Олимларнинг тахминига кўра, 1918 йилда кузатилган грипп касалиги ҳам дастлаб паррандаларда бошланган.