Эрон ҳукумати яна бир бор ўз ядровий дастури музокара мавзуи бўлолмайди, деб баёнот берди.

Европа Иттифоқи билан бораётган музокараларда Эрон расмийси Али Ларижоний ҳеч ким Эроннитинч йўл билан атом энергиясидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилолмайди, деб таъкидлади.
Айни вақтда Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей бугун Москва шаҳрида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашиб, тинч йўлдаги ядровий тадқиқотлар ҳарбий мақсадларга буриб юборилиши хавфини камайтириш масалаларини муҳокама этди.
Бироқ, учрашув чоғида кўтарилган бир масала, яъни Эрон ядровий дастури тўхтатиш борасида Теҳрон ва Европа Иттифоқи ўртасида бораётган музокараларда расмий Москва воситачилик қилиши мумкинми, деган масалада ал-Барадей тўхталишни истамади.