АҚШ ҳукумати Тожикистон муҳолифати етакчиси Маҳмадрўзи Искандаров ҳибсга олингани юзасидан хавотир билдирмоқда.

Чоршанба куни Тожикистон Олий Суди мамлакат Демократик Партияси етакчисини террорчилик ва давлатга тегишли мулкни ўзлаштирганликда айблаб¸ 23 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган эди.
АҚШнинг Душанбедаги элчихонаси берган баëнотида Искандаровнинг ҳибсга олиниши¸ суд ва унинг ҳукми юзасидан хавотир билдирган.
Баëнотда шунингдек¸ 2006 йилги президентликка сайловлар эркин¸ адолатли ва унда қатнашаëтганлар ишига аралашувсиз ўтказилиш кераклиги ëзилган.
АҚШ элчихонасининг мазкур баëнотидан илгари Тожикистон Демократик Партияси раҳбари ўринбосари Раҳматуллоҳ Валиев Искандаровни ҳибсга олиниши ортида сиëсий мақсадлар ëтганлигини айтиб¸ келаси ҳафта расмий сафар билан Душанбега келаëтган АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райсдан ушбу масалани мамлакат расмийлари билан муҳокама қилишни сўраган эди.