Полшада президентликка сайловлар ўтказилмоқда.

Мамлакат раҳбари лавозимига 12 киши номзодлик қилмоқда.
Сўровларга кўра¸ сайловда “Фуқаролик Платформаси” партияси вакиллари Доналд Туск ва Лех Качинскийлар олдинда бормоқда.
Овоз бериш учун 30 миллион киши рўйхатдан ўтган . Жойларда 25 мингга яқин овоз бериш участкаси кеч соат 8 гача ўз ишини давом эттиради.
Сайлов ғолиби икки муддатга президент этиб сайланган Полша раҳбари Александр Квасневский лавозимини эгаллайди.