Покистонда уч кунлик мотам эълон қилинди.

Мамлакат Ички Ишлар Вазири Офтоб Шерпао мотам айни дамдан бошланиши ва нобуд бўлганлар сони соат сайин ортиб бораëтганини таъкидлади.
Мамлакат расмийлари даҳшатли зилзила оқибатида 40 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганини тахмин қилмоқда.
Покистон Президенти Парвез Мушарраф¸ зилзиладан талофат кўрган минглаб одамларга ëрдам берилишини сўраб¸ дунë жамоатчилигига мурожаат қилди:
"Биз ташқаридан таклиф қилинаëтган ишчи кучга муҳтож эмасмиз. Ҳарбийлар ва ҳаттоки одамларимизнинг ўзи жойларда хизмат қилмоқда. Зилзиладан талофат кўрганларга бир оз қулайлик яратиш учун бизга ҳозир керак бўлаëтган нарсалар ëтоқ ва палаткалардир", - деди Парвез Мушарраф.

Ҳиндистон расмийлари эса¸ улардан 360 киши ҳалок бўлгани ва 850 нафар киши жароҳат олганини маълум қилди. Жамму ва Кашмирнинг Ҳиндистон назорат қилувчи қисми яшовчиси Афзал Хусейн талофатлар катта эканлигини гапиради:
"Барча уйлар қулаб тушган. Кўпчиликни йўқотдик. Биз ҳозрча қанча одам йўқотганимизни ҳам билмаймиз¸ сабаби бу ернинг ўзида ҳали хабар келмаган жуда кўплаб қишлоқлар мавжуд", - деди яшовчи.
Дунë мамлакатлари шанба куни юз берган зилзиладан талофат кўрган Жануби-Осиë мамлакатларга тез ëрдам кўрсатмоқда.
Тиббий ëрдам ходимлари¸ фавқулотда хизмат ходимлари ва бир қанча ускуналар ҳодиса юз берган минтақага юборилган.

Япония¸ АҚШ ва Европа Кенгаши Покистон¸ Ҳиндистон ва Афғонистонга биринчилардан бўлиб ëрдамини таклиф этди.
Жаҳон Банки зилзила оқибатида талофат кўрган Жануби-Осиë мамлакатларига 20 миллион АҚШ доллари ажратишини маълум қилди.