АҚШ ҳукумати Баку шаҳрида кеча содир бўлган намойишнинг куч билан тарқатиб юборилганини қоралади.

Озарбойжондаги АҚШ элчихонасининг бу ҳақдаги баёнотида мамлакат ҳукумати ва мухолифати босиқликка чақирилган. Якшанба кунги намойиш мухолифат тарафдорлари томонидан уюштирилган эди. Уни тарқатиш чоғида ўнлаб одам калтакланди ва ҳибсга олинди.