Европа Иттифоқи расмийси Олли Рен бугун Сербия ва Черногория федерацияси расмийлари билан музокара бошлади.

Учрашувда муҳокама этиладиган асосий масала — Сербия ва Черногориянинг Иттифоққа аъзо бўлиб кириши бўйича музокараларнинг дастлабки босқичини бошлаш масаласидир.
Олли Рен федерация расмийлари ва ҳар икки республика бош вазирлари билан ҳам учрашади.
Европа Иттифоқининг маълум қилишича, унинг сафидаги 25 давлат қаторига қўшилиши учун Сербия ва Черногория федерацияси ички жиноятчиликни қисқартириши ва унга қарши кураш механизмини кучайтириши лозим.