Ҳиндистон шимолидаги ҳарбий базада аксил-террор уруши доирасида Ҳиндистон ва Россия ҳарбийлари ҳамкорликда 9 кун ўтказиладиган ўқув-машғулотларнинг биринчи кунини бошлади.

Ҳиндистон Мудофаа Вазири вакили Ситаншу Карга кўра¸ 150га яқин рус ҳарбийси ва шунча нафар Ҳиндистон ҳарбийлари Агра шаҳри олдида ҳарбий стратегия ва қуролдан фойдаланиш бўйича тажриба алмашган.
Машғулотдан мақсад ҳарбийларни чўл шароитида ва жанггариларга қарши урушда қандай тутишга ўргатиш.
Ўқув–машғулотлари 16 октябр куни Ҳиндистоннинг Биканер шаҳрига кўчирилади.
Ушбу машғулотларни Россия Мудофа Вазири Сергей Иванов ва Ҳиндистон Армия раҳбари Генерал Жей Жей Сингҳ кузатиши кутилмоқда.