Ироқ полицияси мамлакат шимоли-ғарбидаги Тал Афар бозорида юз берган портлаш оқибатида ўнлаб киши ҳалок бўлгани ва 35 нафар одам яраланганини маълум қилди.

Тал Афар бозори полиция бошлиғи Нажим Абдуллоҳ бомба узоқдан туриб бошқарилгани ва кўплаб одам бозор қилаëтган пайтда портлаш содир бўлганини айтди.
Тал Афар Ироқнинг Сурия билан чегарадош ҳудудида жойлашган бўлиб¸ Ироқ сунни жанггариларнинг фаол ҳаракат олиб борадиган ҳудуддир.
28 сентябр куни ҳудкуш аëл Ироқ армиясига ҳарбийларни танлайдиган бино олдида ўзини портлатиб юбориши натижасида 6 киши ҳалок бўлиб¸ 30 нафар одам жароҳат олганди.