Афғонистон полицияси тарқатган хабарга кўра¸ мамлакат ғарбининг Ҳилмонд вилоятида наркосавдогарларнинг жанггариларга ëрдам бериши натижасида полиция ходимларидан камида 18 киши ҳалок бўлган.

Хабарда айтилишича¸ Полиция ходимлари кетаëтган автоколонна пистирмага учраган
Генерал Абдул Раҳмон Озодлик радиосига берган интервюсида Афғонистоннинг жануби-ғарби Покистон билан чегарадош ҳудудидаги наркосавдогарлар жанггариларга ëрдам берган бўлиши мумкинлигини айтди:
“У ерда дара бор. Жанггарилар ғорни ҳар томонлама ўраб олган. Полиция ўша дара ичига қараб ҳайдаган пайтда ҳужум бошланган ва ундан қочиб қутилиш мақсадида улар тепаликка қараб қочган. Бироқ полиция ходимлари қочаëтган пайтда ҳужумчилар ўз позицияларини эгаллаб олгани туфайли¸ улар пистирма ичида қолиб кетган"¸ - деди Генерал.
Раҳмон шунингдек¸ ҳужумчилар колоннага тегишли 5та автомобилни портлатиб¸ 6чисини олиб қочганини айтди.
Сўнгги икки ҳафта ичида толибларга алоқадорликда айбланаëтганлардан 5 ҳудкуш бомбачи ўзини портлатиб юборган эди.