Покистон назорати остидаги Кашмир воҳасида ўтган шанба юз берган кучли зилзила оқибатида талофат етган ҳудуларида қутқарув ишлари давом этмоқда.

Йўлларнинг бузилиб кетиши¸ самолëт ва вертолëтлар етишмаслиги оқибатида вайронага айланган ерларга тўлалигича ëрдам кўрсатилмаяпти.
Кучли ëмғир ëғиши қутқарув ишларини секинлаштирди.
Исломободда чоп этиладиган “Саҳар” газетаси мухбири Зиëвиддин Озодлик радиосига берган интервюсида вазиятни қуйидагича тасвирлади:
“Ҳамон ҳамма жой алғов-далғов. Одамлар жароҳат олган. Жасадлар шаҳар бўйлаб тахланиб ëтибди.Покистонга қарашли Кашмир воҳаси Бош Вазири бугун у қабристон Бош вазирига айлангани айтди”, - деди журналист.
БМТ расмийлари одамларга ëрдам кўрсатиш учун ўнлаб вертолëт¸ овқат ва ëтоқлар кераклигини маълум қилди.
Рихтер шкаласи бўйича 7¸6 бални ташкил этган зилзила оқибатида нобуд бўлганлар сони расмий маълумотларга қараганда¸ Покистонда 21 мингни¸ Ҳиндистонда эса 1¸300 кишини ташкил этади.