АҚШ Давлат Котиби Кондолизза Райс Марказий Осиё бўйлаб сафарини давом эттирмоқда.

Бугун Райс хоним Остонада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди. Икки томонлама иқтисодий муносабатлар ҳамда Қозоғистондаги демократик ислоҳотлар томонлар ўртасидаги музокаралар марказида бўлган. АҚШ дипломатияси раҳбари бу ҳақда матбуот анжуманида шуларни айтди.
"Биз Қозоғистонда демократлашув жараёни билан боғлиқ кенг қамровли масалаларни мухокама этдик. Минтақада демократик ўзгаришларга етакчи бўлиш учун Қозоғистонда имконият бор", - деди Кондолизза Райс.
Шунингдек, АҚШ Давлат Котиби Қозоғистонни мухолифат вакиллари қатнашаоладиган, адолатли ва эркин сайловлар ўтказишга даъват этди. Президентлик сайловлар Қозоғистонда шу йил декабр ойида бўладиган.

Куннинг иккинчи ярмида Кондолизза Райс Тожикистонга борди. Райс хоним Душанбеда Тожикистон президенти Имомали Раҳмонов ва бошқа расмийлар билан музокаралар олиб борди. Бу ҳақда мухбиримиз Хабибулло Ботиров хабар беради.