Россия расмийлари Налчик шаҳридаги вазият назорат остида эканини даъво қилмоқда.

Россиянинг Кабаридани Балкария автоном республикаси пойтахти бўлмиш Нальчикда бугун номаълум қуролли гуруҳ хавфсизлик кучлари объектларига, милиция пунктларига ҳужумлар уюштирган эди. Россия президентининг жанубий ўлкалар бўйича вакили Дмитрий Козакнинг маълум қилишича, шаҳарда вазият нормаллашган.
"Ҳозир вазият изига тушяпти, ҳар холда оммавий тартибсизликлар, оммавий ҳужумлар йўқ", - деди Козак. Аммо, Президент вакилига кўра икки нуқтада отишма ҳамон давом этмоқда.
Чеченистоннинг сепаратчи ҳукумати бош вазири ўринбосари Аҳмад Закаевга кўра, Налчикдаги ҳужумларни Кавказ фронти амалга оширган бўлиши мумкин.
"Мендаги маълумотга кўра, бу Кавказ фронти бўлинмаси бўлиши мумкин. Кавказ фронти Аслан Масхадовнинг ўлимидан сўнг Абдул Халим Садулаев тарафидан тузилган эди. Билишимча Налчикдаги режалаштирилган ҳарбий амалиётни улар амалга оширган", - деди Аҳмад Закаев.
Маълумотларга кўра, ҳужумлар оқибатида 13 одам ҳалок бўлган, етмишдан ортиқ одам жароҳатланган. Уларнинг аксар кўпчилиги милиция ходимларидир.